Москвадаги омборда чиққан ёнғин оқибатида 17 нафар меҳнат муҳожири ҳалок бўлди

Иқтисодиёт 27 Август 2016 15974

Москва шимоли-шарқидаги Алтуфьевский шоссесидаги омборда чиққан ёнғин туфайли 17 киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига асосланиб, РИА «Новости» хабар бермоқда. 

«Типографик маҳсулотлар омборида рўй берган ёнғин оқибатида 20 киши жабрланди. Улардан 17 нафари ҳалок бўлди, қолган уч нафари шифохонага ётқизилди», — деб маълум қилган манба.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси МДҲ давлатларидан келган кишилардир. Манбанинг сўзларига кўра, ёнғинни ўчириш жараёнида 12 киши қутқарилган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси меҳнат муҳожирлари бўлган.
Айрим манбаларнинг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси ухлаб ётганларида, олов тутинидан бўғилиб ўлганлигини қайд этмоқда.
 

Кун янгиликлари
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 107136 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 45784 Жамият
ЖАРда имо-ишоралар тилига давлат тили мақоми берилиши мумкин
23:30 14 Жаҳон
Ақлдан озаётган рақамлар. «Монако» Мбаппе учун янги нарх белгилади
23:25 453 Спорт
Бухородаги даволаниш масканларида ўғрилик содир этилди
23:16 431 Жамият
Тарихда илк марта халқаро космик станция экипажига олим раҳбарлик қилади
23:12 325 Жаҳон
22 нафар давлат хизматчиси Кореяда ахборот технологиялари бўйича таълим олиб қайтади
Республика Маънавият ва маърифат маркази қайта ташкил этилади
Нукусда арзон нархли телевизор ва кондиционерлар ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушади
Кўпроқ янгиликлар