Россия ва Эрон Форс кўрфазида денгиз бурғилаш қурилмаларини қуриш бўйича 1 млрд долларлик шартнома имзолади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, Эроннинг Tasdid компанияси ва Россиянинг "Красные баррикады" кемасозлик заводи Форс кўрфазида нефть ва газни разведка қилиш ва олиш мақсадида 5 та денгиз бурғилаш қурилмасини қуриш бўйича шартнома имзолади.

Россия компанияси шартноманинг 85 фоиз қийматини таъминлашга ваъда берди. Кейинги 2 йил ичида бурғилаш қурилмалари Хуррамшаҳр порт шаҳрида қурилиши керак.