“Космик фазода бўлган вақтимизда мен ва ҳамкасбларим тунгги ёруғликлари билан ном чиқарган Париж, Европа ва Американинг айрим давлатлари ва бир қатор мамлакатларнинг фотосуратини олмоқчи бўлдик. Лекин олинган суратлар тиниқ чиқмади. Сўнг Ернинг космосдан суратини олувчи аппарат объективини Саудия Арабистони ярим оролига бурдик, олинган суратдан бутун экипаж ҳайрон қолди.

Биз суратда икки ёрқин порлаб турган доғларни кўрдик, аммо бу нима эканини билолмадик. Бироздан сўнг нурларнинг чиқиш жойи координатаси аниқлангач бу мусулмонларнинг муборак жойлари - Макка ва Мадина эканини билдик”, - дейди Россия космонавти Анатолий Ивашин. Бу ҳақда Mehrob.uz сайти ёзмоқда.

Анатолий Ивашин космосда кўрган Макка ва Мадинанинг гўзаллигини “Аллоҳнинг мўъжизаси” деб атаган.