Тунис парламенти Юсуф Шаҳид бошлиқ янги ҳукуматга ишонч вотуми топширишни овозга қўйди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, вотумни парламентнинг 217 аъзосидан 167 нафари тасдиқлаган.
Янги бош вазир ўзининг жума кунги чиқишида ҳукумат миллий иқтисод ни оширувчи қатъий чора-тадбирларни амалга ошириши ва янги иш ўринлари яратишини маълум қилди.

Агентликнинг тасдиқлашича, Шаҳид мамлакат тарихидаги энг ёш бош вазир ҳисобланади. Унинг ёши 41 да.

Бундан аввал у Тунис ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритган.