Ҳафта дайжести: Рио қаҳрамонлари, Италия фожиаси, Туркиянинг Сурияга кириши, Ўзбекистон Мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида

Ўзбекистон 28 Август 2016 33840

Рио-де-Жанейродаги олимпиада якуни билан бошланган ҳафтада Кун хабарлари Италиядаги даҳшатли зилзилалар, Туркиянинг қўшни Сурияга кириши билан давом этди ва Москвадаги даҳшатли ёнғинга уланди. Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда рўй берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг асосийлари Kun.uz’нинг ҳафталик дайжестида.

1. Мустақиллик байрами арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги тантаналари арафасида жамоатчилик тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кучайтирилди.
>>> Батафсил

2. Тошкент аэропортида олимпиячилар кутиб олинди

23 август куни Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза олиб, юқори натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси вакиллари Тошкентга қайтиб келишди.
>>> Батафсил

3. Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли орқали юк поездлари ҳаракатланиши бошланди

Темир карвонларда асосан нефть ва нефть маҳсулотлари, кимёвий минерал ўғитлар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига етказиб берилмоқда.
>>> Батафсил

4. Италия замини силкинди

25 август куни Италиянинг марказий қисмида 6,1 балли зилзила кузатилди. Қурбонлар сони 281 нафар, 300га яқин киши жароҳатланди.
>>> Батафсил

5. Туркия армияси Сурияга кирди

25 август куни Туркия танклари ва самолётлари Суриядаги ИШИД марраларига зарбалар берди. Туркия бу ҳарбий операцияни террорчилар ҳужумидан ўзини ҳимоя қилиш ИШИД ва Сурия курдларига қарши бошлади.
>>> Батафсил

6. Тошкент – Бухоро йўналишида «Афросиёб» тезюрар поездининг илк қатнови амалга оширилди

«Афросиёб» электр поезди Тошкентдан Бухорогача бўлган 600 километрлик масофани илгаригидек 7—8 соатда эмас, 3 соату 20 дақиқада босиб ўтиш имкониятига эга.
>>> Батафсил

7. Репортаж: Москва автосалони-2016

Бу йил мазкур автосалонда иштирок этишни истовчи компаниялар сони беш мартага қисқарган. 
>>> Батафсил

8. Ангрен – Поп йўналишида биринчи йўловчи поезди қатнови амалга оширилди

7 август куни Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўл линияси орқали Тошкент – Андижон йўналишида биринчи йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
>>> Батафсил

9. Тошкентда иссиқ сувнинг кузги узилиши жадвали тасдиқланди

Тошкентда 2016—2017 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида 6—30 сентябрь кунлари иссиқлик тармоқларининг истеъмолчиларни иссиқ сувдан узмаган ҳолатдаги синовлари ўтказилади. 
>>> Батафсил

10. Москвадаги ёнғин оқибатида 14 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди

Москванинг Алтуфьевск шоссесида жойлашган «Печатний экспресс» МЧЖ босмахонасига қарашли омборда 27 август, шанба куни эрталаб рўй берган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди.
>>> Батафсил

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 24191 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 64496 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 28070 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 68599 Спорт
Falcon 9’нинг биринчи поғонаси Атлантикадаги сузувчи платформага қўндирилди
02:08 921 Жаҳон
Русларнинг Су-27 қирувчи самолёти Американинг разведкачи-самолёти билан яқинлашди (фото)
01:20 5645 Жаҳон
Ҳайит байрамини муносиб кутиб олишнинг 17 одоби
00:38 6110 Жамият
Туркиядаги аквапаркда беш киши ҳалок бўлди
00:32 3561 Жаҳон
Дональд Трамп Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлди
00:17 5005 Жаҳон
МДҲ давлатларининг 7 мингдан зиёд фуқароси терроризмга алоқадорлиги сабабли халқаро қидирувда
00:01 2027 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар