АҚШнинг сара қўшинларининг 2 нафар ҳарбийси Европада адашиб қолди. Улар Лихтенштейн князлиги ўрнига Германиянинг Саксония ерига келиб қолишган. Бу ҳақда Deutsche Wirtschafts Nachrichten нашрига иқтибос келтирган ҳолда RT хабар бермоқда. 

Германиянинг Лихтенштейн шаҳарчасидаги қўғирчоқлар музейи эгаси Йорг Флэминг унинг музейига икки америкалик ҳарбий кириб, шаҳар қаерда жойлашганини сўрашган. Аниқланишича, улар Лихтенштейн князлиги билан Германиядаги шаҳарчани жойларнинг номидаги битта ҳарф туфайли адаштириб қўйишган ва оқибатда мўлжалдан 600 км га адашишган. Гап шундаки, Лихтенштейн князлиги Liechtenstein, Германиядаги шаҳар номи эса Lichtenstein тарзида, яъни битта ҳарф фарқи билан ёзилади.

Музей эгаси уларни темир йўл станциясига олиб бориб, чегара томон жўнатган. Немис нашри Германиядаги АҚШнинг Рамштайн базасидаги америкалик ҳарбийлар жанговор ҳаракатлар вақтида навигация тизимидан ҳамкасбларидан муваффақиятлироқ фойдалана олишларига умид қилмоқда.