Япония бош вазири Синдзо Абэ Япониянинг бош ороли – Хонсюга "Лайонрок" тўфони яқинлашаётгани сабабли Кениядаги сафари дастурини қисқартиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Абэ Кенияда Африкани ривожлантириш бўйича Токио халқаро анжуманида иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, Абэ Токиога режалаштирилгандан аввалроқ – 29 августда кечки пайт етиб келади. Бундай қарор Абэ Токиода табиий офат оқибатларини бартараф этиш операциясини бошқариш операциясида иштирок этиши билан боғланган бўлиши мумкин.

Япония метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, 10-даражали тропик бўронга айланган "Лайонрок" тўфони Окинава префектурасига кирувчи Минамидайто оролидан 300 км узоқликда жойлашган. 28 август эрталаб ҳолатига кўра, у шимоли-шарқий йўналишда соатига 15 км тезлик билан сурилмоқда. Тўфон марказидаги шамол тезлиги сониясига 60 метрни ташкил қилмоқда.

Тўфон Хонсю оролига урилиши ҳозирча номаълум, бироқ об-ҳаво мутахассислари бўрон шимоли-шарқий томон 29 августгача сурилиб, Огасавара ва Идзу оролларига ёпирилади, сўнгра шимоли-ғарб томон бурилиб, 30 августда Япониянинг марказий қисмига етиши мумкин.