Австрия пойтахти Вена шаҳридан жануби-шарқда жойлашган Фрауэнкирхен шаҳрида 52 яқин мушук кейинги 2 йил давомида изсиз йўқолган. Жониворларни ҳимоя қилиш жамияти маълумотига кўра, бу мушуклар мушук ўғриси қурбонига айланган.

The Local маълумотига кўра, ғойиб бўлган мушуклардан 40таси уй жониворлари эди.

Жониворлар ҳимоячиларининг айтишича, номаълум шахс мушукларни қийнаш учун ўғирлайди, бунгача йўқолган мушуклардан 6таси оғир жароҳатлар билан уйга қайтган.

Мушуклари йўқолиб қолган кишилар полицияга мурожаат қилмаган. Айтилишича, улар мушукларини қийнаган шахс ўзларига ҳам ҳужум қилишидан қўрқишган.

Хабарда қандайдир киши шаҳар аҳлини қўрқувда ушлаб тургани айтилган.

"Бу шахс ушланиши ва жазога тортилиши шарт", деган жониворларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Burgenländischen Tierrettung ташкилоти раҳбари Биербаум.

У бу масалада полиция билан доимий алоқада бўлиб турганини таъкидлаган.