Германия АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида эркин савдо ҳудуди бўйича музокаралар барбод бўлганини маълум қилди

Жаҳон 28 Август 2016 6132

Германия иқтисодиёт вазири Зигмар Габриэль АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида эркин савдо ҳудуди яратиш бўйича музокаралар барбод бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Вазир музокараларнинг барча асосий бўлимлари бўйича ривожланиш йўқлигини таъкидлаб ўтди.

"Фикримча, АҚШ билан музокаралар де-факто барбод бўлди, бироқ буни ҳеч ким тан олмаяпти", деб айтди Габриэль.

Аввалроқ Оқ уйда Трансатлантик эркин савдо ҳудуди яратиш бўйича музокаралар йил охиригача якунланишига умид қилинаётгани маълум қилинганди. 

 

 

Кўпроқ янгиликлар