Пхеньян ҳарбий ҳаракатлардан холи ҳудудда америкалик ва жанубий америкалик ҳарбийлар томонидан қўлланилаётган ёритиш ускуналарини ўққа тутиш билан таҳдид қилди. Шимолий Кореядаги Корея Халқ армияси (КХА) АҚШ ва жанубий кореялик аскарларни Паньмыньчжонедаги чегара постига прожекторлар ўрнатиб "атайлаб иғво" қилишда айбламоқда. Бу ҳақда ABC хабар берган.

КХА  баёнотида айтилишича, бу ҳаракатлар Шимолий Корея хавфсизлигига таҳдид қилмоқда ва шимоллик ҳарбийларнинг чегара ҳудудини назорат қилиш бўйича фаолиятига таъсир кўрсатмоқда.

Қайд этилишича, бу ҳолат АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида ўтказилган ҳарбий машғулотлардан кейин юзага келган вазиятни янада оғирлаштиради ва Корея ярим ороли "уруш чегараси"га келади.

"КХА томонига йўналтирилган прожекторлар, иғво воситаси ҳисобланади. Биз уларни ўққа тутамиз," — дейилган баёнотда.