Латвияда ерни фақат латиш тилини биладиганларга сотиш таклиф этилди

Иқтисодиёт 28 Август 2016 6507

Сиёсатчи Арманд Краузе Латвия парламентига (Сейм) "Қишлоқ хўжалигида ерни хусусийлаштириш" бўйича қонунни тўлдириш, мамлакатдаги ерларни фақат латиш тилини билувчиларга сотиш тартибини ўрнатишни таклиф этди.

"Фермерлар таваккал қилишдан аввал мамлакат қонунчилигини ва инструкцияларни тушунар даражада латиш тилини билиши керак", дея изоҳлаган у ўз таклифини.

Бу таклиф яқин вақт ичида парламентарийлар томонидан кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар