Россия Туркияга чартер парвозларга тақиқловни бекор қилди. Тегишли қарорни бош вазир Дмитрий Медведев имзолади. 

Ҳужжат билан чартер парвозларга тақиқлов киритилган қарорга ўзгартириш киритилади. 

"Туркия билан мунтазам ҳаво алоқасини амалга оширишда транспорт хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар қабул қилинсин", дейилмоқда қарорда. 

Ҳужжатда, шунингдек, авиакомпанияларга қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш тавсия қилиш топширилган.

"Россия авиация мутассадилари Туркияга чартер парвозларни амалга ошириш учун зарур шароитларни тезлик билан таъминлашга, жумладан Россия авиакомпанияларига тегишли рухсатларни беришга тайёр", деб айтди Россия транспорт вазири Максим Соколов. 

Вазирликда авиакомпанияларга бу борада телеграмма юборилгани ва улар ўз навбатида Росавиацияга чартер парвозларни амалга оширишга аризалар беришни бошлашгани таъкидлаб ўтилди.