Air France авиакомпаниясининг Мали пойтахти Бамакодан Парижга рейси сичқон туфайли 48 соатга қолдирилди. Сичқон қандайдир тарзда учувчилар кабинасига кириб қолган. Сичқонни тутишга анча вақт талаб қилингани учун рейс бекор қилинди. Экипаж сичқонни тутишга уриниш давомида бир неча бор дам олишига тўғри келган. Сичқонга нима бўлгани номаълум.

Самолётлар бортда сичқон билан учиши тақиқланади, чунки кемирувчи самолётдаги электр симлар ва бошқа кабелларга шикаст етказиши мумкин. 

Рейс йўловчилари маҳаллий меҳмонхоналарга жойлаштирилганлар ва ушланиш учун товон пули оладиган бўлдилар. 

Парвоз, биринчидан, сичқон бирорта муҳим кабелни кемирганми-йўқми билиш учун, иккинчидан, авиакомпанияда Бамакода кейинги кунга парвозни амалга ошириш учун етарлича ходимлари бўлмагани сабаб 2 кунга ушланган.  

Авиакомпания вакили Кристоф Помье йўловчилардан узр сўраб, уларнинг хавфсизлиги ҳаммасидан устунлигини айтган. 

Самолёт 28 август кечки вақт Парижга учиб кета олган.