Шотландияда рейсга маст ҳолда чиқмоқчи бўлган учувчилар ҳибсга олинди

Жамият 28 Август 2016 3471

Шотландиянинг Глазго шаҳридаги аэропортда United Airlines авиакомпаниясининг 2 учувчиси маст ҳолатда парвозга чиқмоқчи бўлганида полиция томонидан қўлга олинган.

The Mirror нашри хабарида келтирилишича, бу учувчилар АҚШнинг Ньюарк шаҳрига учадиган самолётни бошқаришмоқчи эди.

"Биз 35 ва 45 ёшлардаги 2 кишини қўлга олингани, улар айни вақтда транспорт хавфсизлиги бўйича қонунларни бузгани учун назорат остида сақланаётганини тасдиқлаймиз", дейилган Глазго полициясининг расмий маълумотида.

Бу ҳодиса туфайли маҳаллий вақт билан 27 август куни соат 21:00га белгиланган рейс 28 август куни соат 6:30га кўчирилган.

Кўпроқ янгиликлар