Ўзбекистон терма жамоасининг саралаш баҳсларидаги рақиби – Сурия ўртоқлик ўйинида Тожикистон билан дуранг ўйнади.
Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Сурия терма жамоаси расмий ўйинлар олдидан ўзининг сўнгги ўртоқлик учрашувини сафарда Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказди. Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб очилмаган – 0:0. Аввалроқ хабар берилганидек, саралашдаги рақиб ўйинини ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон терма жамоаси техник директори Деян Журжевич ҳам мазкур учрашувни стадионда бевосита кузатган. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Сурия терма жамоаси  ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи илк турида Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур ўйин 1 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Айни дамда, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон  терма жамоаси ҳам расмий ўйинлар олдидан сўнгги йиғинини ўтказмоқда. Айни дамда Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўйиндан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувини 24 август куни Тошкентда Буркина-Фасога қарши ўтказган ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўртоқлик учрашуви.
27 август. Хўжанд, Тожикистон.
Тожикистон – Сурия 0:0.
Тожикистон: 1. Абдулазиз Махкамов, 4. Эрадж Раджабов, 12. Сиёвуш Асроров, 6. Амирбек Жўрабоев, 14. Фаридун Шарипов, 2. Зоир Жўрабоев, 18. Фатхулло Фатхуллоев, 7. Умеджон Шарипов, 11. Нозим Бободжонов, 5. Фируз Караев, 21. Манучехр Джалилов.

Захира: 38. Курбонали Бобоев, 16. Бехруз Хайриев, 3. Табрези Давлатмир, 19. Ахтам Назаров, 8. Ойбек Абдугаффоров, 17. Манучехр Ахмедов, 9. Мухаммаджони Хасан, 20. Ромиш Джалилов, 10. Джахонгир Эргашев, 22. Комил Саидов, 15. Фарход Тохиров, 23. Ахтам Хамрокулов.

Сурия: 1. Алмех Иброҳим, 5. Омро Ал-Мидани, 2. Ахмад АлСолиҳ, 11. Осама Омари, 20. Халед Ал-Мбайд, 3. Моуайд Аладжан, 4. Ҳусайн Ал-Жаид, 9. Насух Накдах, 8. Нодим Сабоҳ, 6. Муҳаммад Зоҳир, 16. Ҳамид Мидо.

Захира: 23. Ахмад Мадани, 22. Шахер Ал-Шакир, 15. АлоАл-Шбли, 14. Аҳмад Ашкар, 12. Таер Кроума, 7. Муҳаммад Ҳамдку, 21. Амро Дженият, 17. Юсуф Калфа.