Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операциясида бир турк ҳарбийси ҳалок бўлди ва яна 3 нафари ярадор бўлди, деб хабар бермоқда CNN Turk.

Маълум қилинишича, воқеа Суриянинг шимолидаги Жараблус шаҳрида юз берган. Турк ҳарбийлари бўлган танк ракетадан ўққа тутилган.

Туркия қуролли кучларидаги манбанинг маълум қилишича, отишма курдлар томонидан назорат қилинувчи ҳудуддан амалга оширилган.