Хитойда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Вьетнам мамлакати мезбонлик қилаётган саралашнинг "D" гуруҳидаги 2-турида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Фаластинга қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

Дастлабки турда Вьетнам ўсмирлар терма жамоасига мағлуб бўлган ўзбекистонлик қизлар ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўп киритиб гуруҳдаги илк очкосини қўлга киритди. Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари навбатдаги ўйинини 29 август куни Гонконг ўсмир қизларига қарши ўтказади.

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ саралаши.
Ханои, Вьетнам.
"D" гуруҳи, 2-тур.
Ўзбекистон U-16 – Фаластин U-16 – 1:1.
Голлар: Тожинисо Рашидова (90) – Лайло Ал Шайх (80).
Ўзбекистон U-16: Зарина Саидова, Озода Хожиева, Амина Шодиева, Шахноза Юсупова, Сўғдиёна Алламуродова, Альбина Бобоқулова, Анора Фармонова, Жасмина Абдувалиева (Тожинисо Рашидова 26), Парвина Шомирзаева, Меҳриёна Тоирова, Мадина Ҳикматова.