«Юнона» (Juno) сайёралараро станцияси Юпитерни биринчи марта айланиб ўтиб, сайёрга рекорд даражада яқинлашди. Бу ҳақда NASA агентлиги хабар берган.

Зонд газсимон бу сайёрани яна 35 марта айланиб чиқиши режалаштирилган. Айни вақтда«Юнона» Юпитердан 4,2 км масофада турибди. NASA маълумотига кўра, бу Ердан учирилган қурилма ва бошқа сайёра орасида юзага келган энг яқин масофа бўлди.

Юпитерни айланиб чиқиш вақтида зонд соатига 280 минг км тезликда ҳаракатланган. Яқин ҳафталар ичида станция томонидан олинган Юпитернинг илк суратлари намойиш этилади. Бу суратларда илк марта сайёранинг жанубий ва шимолий қутблари акс этган.

Бу дастур доирасида олимлар сайёранинг гравитацион ва магнит майдонларини батафсил ўрганиш ҳамда Юпитерда қаттиқ ядро мавжудлиги гипотезасини текширишни мўлжаллашган. Бундан ташқари, автоматик сайёралараро станция сайёранинг булутлари ва қутб ёғдуларини ўрганади. Бу миссия орқали олимлар  Юпитернинг келиб чиқиши, унинг тузилиши ва физик хусусиятлари ҳақида кўпроқ маълумот олишга умид қилишмоқда.

«Юнона» миссияси 2018 йил февралгача давом этади ва ундан кейин зонд Юпитер атмосферасида йўқ қилиб юборилади.