Ядро қуроли синовларига қарши халқаро ҳаракат куни

Жаҳон 29 Август 2016 2546

29-август Ядро синовларига қарши халқаро ҳаракатлар куни ҳисобланади. У, 2009-йил 2-декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси томонидан тасдиқланган. 

Ушбу масала бўйича ҳужжат лойиҳаси Қозоғистон томонидан таклиф этилган бўлиб, 26 давлат, хусусан Арманистон, Белоруссия, Тожикистон ва Туркманистон каби мамлакатлар ҳаммуаллифлик қилган. 

1991-йил 29-августда Қозоғистон давлат раҳбари Назарбоев фармонига кўра,  Семипалатинск ядро синов полигони расман ёпилди. Бу эса, мамлакатнинг дунёдаги йирик захиралардан бири бўлган ядро қуролидан воз кечиш жараёнини бошлаб берган эди. 

Собиқ Семипалатинск ядро полигони 1949-йилда ташкил этилган бўлиб, Ердаги иккинчи йирик ядро полигони ҳамда дунёдаги тўртинчи ядро қуроли омборхонаси ҳисобланарди. 

Ядро синовларига қарши халқаро ҳаракат куни, ядро қуролининг синалиши ва бошқа ҳар қандай портлаши оқибатларидан ҳамда уни тақиқлаш заруратидан инсонларни огоҳ этиш мақсадини ўзида мужассам этган. 

Бу кун 2010-йилдан нишонлаб келинади. Шу муносабат билан бутун дунё бўйлаб, ушбу мавзуда турли симпозиумлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этилади. Маърузалар, эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрланади. 

Бугунги кунда, ядро қуролига эга давлатлар норасман “Ядро клуби” аъзоси ҳисобланади. Булар қуйидагилардир: 

1.  АҚШ
2.  Россия (собиқ СССР)
3.  Буюк Британия
4.  Франция 
5.  ХХР
6.  Ҳиндистон
7.  Покистон 
8.  КХДР
9.  Исроилда ядро қуроли мавжуд деган тахминлар мавжуд. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар