Яман жанубидаги Адан шаҳрида террорчи худкуш ўзи бошқариб келган автомобилни портлатиб юбориб, теракт содир этди. Мамлакат хавфсизлик хизматидаги манба маълумотига кўра, ушбу теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 45 нафарга етган.

ТАСС хабарига кўра, террорчи Яман армиясига чақирилганлар тўпланган жойда ҳужум қилган. Қурбонларнинг жасадлари "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти шифохонасига олиб келинган.

Адан - Яман жанубидаги энг йирик шаҳар бўлиб, айни вақтда Абд Раббо Мансур Ҳодий тарафдорлари бу шаҳарни вақтинчалик пойтахтга айлантиришган.