Германиянинг BMW автомобилсозлик компанияси 2009-йилдан Регенсбургдаги заводида ишлаб чиқарилган Z4 модели конвейерини тўхтатди. 7 йил мобайнида 115 мингдан ортиқ родстер ишлаб чиқилган, деб ёзмоқда Bimmer Today.

Конвейердан чиққан сўнгги BMW Z4 топ модификациядаги sDrive35is бўлди. Унга 3 литрли, олти цилиндрли жуфт-турбо мотор ўрнатилади. Бу двигатель, 450 айланиш лаҳзасида 340 от кучи бера олади. Мотор етти босқичли, иккита уловчига эга автоматик узатмалар қутиси ёрдамида машинани ҳаракатга келтиради. 

Ушбу родстер 4,5 сонияда “юз”га чиқа олади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 250 км билан чегараланган. 

Хабарларга кўра, BMW Z4 ўрнида компания япон фирмаси Toyota билан ҳамкорликда Z5 моделини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Япония компанияси айни платформада ишлаб чиқарувчи модели намунасида Supra номини қайта жонлантирмоқчи. 

Бироқ, Германия ва Япония автомобилсозлик гигантларининг машиналари дизайни жиҳатидан фарқланади. Бундан ташқари, ўрнатиладиган двигателлари ҳам бир хил бўлмайди. Австриянинг Magna Steyr компанияси қувватларидаги ишлаб чиқариш жараёни 2018-йилдан бошланади.