Технологиялар замонамиз кишилари ҳаётини қайси томонга ўзгартирганлиги борасида баҳс кетганда, математик Ян Малкольмнинг “Юра даври парки” романида келтирилган сўзлар ёдга тушади: “Техника соҳасидаги янгиликларга қарамай, аёллар уй ишларига сарфлайдиган вақт 1930 йилдан бери қисқармаган. Вакуумли чангютгичлар, кир ювиш ва қуритиш машиналари, ошхонадаги ишларимизни енгиллаштиришга мўлжалланган техникалар... Ишни енгиллаштириши керак бўлган шунча техника яратилган бўлса ҳам, нима учун  аёлларнинг уй йиғиши учун ҳали-ҳануз бувиларимиз замонидагидек кўп вақт сарфланмоқда?” Бунинг жавоби оддий: ҳозирги ҳаёт тарзида уй ишларига янги техника турларисиз  бир неча баробар кўп вақт кетган бўларди.

Технологик бум – “талаб таклифни юзага келтиради” формуласига яққол мисол. Бизнинг муаммоларимиз, истакларимиз ва шижоатимиз – янги ускуналар, асессуарлар ва уларнинг кўплаб модификацияларининг бош буюртмачилари. Ҳар йили Берлинда ўтказилувчи IFA дунёдаги энг қадимий ва йирик маиший техника кўргазмаси нафақат кўркам техника шоуси бўлди, балки қайсидир маънода кундалик муаммоларни ҳал қилиш ва натижаларга эришишда танловлар коллекциясига айланди. Ўз вақтида телевизор, аудиокассета ва ҳоказоларнинг прототиплари айнан шу ерда илк марта намойиш этилган. 

Технологияларнинг ўзига хослиги

Жорий йилда юқори сифатли маиший техника ишлаб чиқариш бўйича дунё етакчиси бўлган LG Electronics компанияси LG Signature бренди остида ажойиб телевизорлар, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, ҳаво тозалагичлар, ошхона плиталари ва идиш-товоқ ювувчи машиналарни намойиш қилди. LG Signature’нинг пайдо бўлиши квартирани ясатишда турли келишмовчиликларга чек қўяди. Барча ускуналарнинг ягона визуал концепцияси (уларнинг сафи мунтазам равишда кенгайиб боради) кўриниш ва технологик жиҳатдан ҳақиқий уйғунликни касб этади. 

Компьютер соат ичида 

LG Watch Urban 2 смарт соатлари ёки ақлли соатлар интернетнинг миллионлаб фойдаланувчилари истакларини рўёбга келтирди - 3G ва 4G’ли Android-платформалар, шу билан бирга энг янги мобил функцияларга эга тўлиқ тўплам қўлингиздаги соат ичида мужассамдир. Ҳозирча қурилма смартфон билан боғлиқ бўлса-да, тез орада компания муҳандислари ақлли соатларнинг буткул автономлиги ҳамда кенгайтирилган имкониятлари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга ваъда беришмоқда. 

“Ўнлаб қўллар” эффекти

LG Tone Ultra гарнитурасининг бозорда пайдо бўлиши мусиқасеварлар ва доимий алоқада бўлиши керак бўлганларнинг азалий муаммосига чек қўйди: ё монотовуш билан чекланиш ёки ёқиш, ўчириш ва суҳбатлашиш учун мунтазам қўлдан фойдаланиш. Вакуум қулоқчинли стерео-гарнитуралар бўйинга тақилади. Бу янги қурилма туфайли қулоқчинларнинг симини излашга ҳожат қолмайди. Биргина ҳаракат ва сиз алоқадасиз! Ундан кейин эса яна севимли мусиқангизни эшитишда давом этасиз. 

Кўп йиллик тозалик

LG Centum кир ювиш машинаси техниканинг узоқ вақт хизмат қилиши борасида ҳақиқий бурилишни амалга оширди. Инновацион моделни яратган муҳандислар маҳсулотнинг кафолатини расман 20 йил, дея эълон қилишди. Бу дегани - машинадан тўғри фойдаланилганда, у икки баробар кўп вақт хизмат қилади. Гап нафақат харидорларнинг пулини тежашда, балки техниканинг экологик муҳитга ижобий таъсирида ҳамдир. Кир ювиш машинасида шовқин даражасининг пасайтирилганлиги ва ички механизмда тебраниш ҳамда ишқаланишнинг минималлаштирилгани эвазига шундай эффектга эришилди. 

Компания Centum моделидан ташқари яна бир бетакрор маҳсулоти – бир вақтнинг ўзида турли икки циклни бажарадиган илк кир ювиш машинаси - Twin Wash’ни тақдим этди. У ҳам атроф-муҳитга жуда кам таъсир кўрсатади. 

“Резинали” смартфон

Гап қурилма ясалган материал ҳақида эмас, балки унинг имкониятлари ҳақида бормоқда. LG G5 SE янги флагман модели смартфонларнинг имкониятлари ҳақиқатдан чегарасиз бўлишига максимал даражада яқинлашди. Қурилманинг олинадиган махсус модуллари телефонни осонликча мануал бошқарувли фотоаппарат ёки стерео-динамикали плеерга айлантиради. 

3D-кинотеатр диванда

LG компанияси ўз харидорларига барча оила аъзолари телевизор қаршисида йиғилиб, яхши фильмлардан бахра олган қадрдон эски дамларга қайтиш имконини таклиф қилди. Электрон қурилмада инновацияларнинг кўплиги бу анъанани аста-секинлик билан орқага суради. Агар вақтимизни замонамиз муҳандислигининг ютуқлари орасида ўтказадиган бўлсак, буни айнан LG’нинг OLED технологияли телевизорлари қуршовида ўтказишимиз керак. Кенг кўламли тасвир эффекти, бугунги кундаги энг юқори сифат каби хусусиятлар фильм томоша қилиш жараёнини ҳақиқий ҳиссиётли лаҳзаларга айлантиради. Бирлаштирувчи телевидение комплектациясига тўрт жуфт 3D-кўзойнаклари киради. Сиздан фақат бир жойга йиғилиб, фильм танлаш ва телевизор қаршисига қулай жойлашиб олиш талаб қилинади. 

Реклама ҳуқуқи асосида.