Бельгия ҳукумати Брюсселда, Криминалистика институти дарвозаси олдида портлаш бўлгани ҳақидаги хабарни расман инкор этди

Бундан олдинроқ 1 автомобиль муассаса дарвозасига бориб урилгани, шундан сўнг йўловчилардан бири портловчи қурилмани ҳаракатга келтиргани ҳақида хабар берилганди.

Маҳаллий VRT телеканали маълумотига кўра, аслида таълим муассасаси ёнида турган автомобиллардан бири ёниб кетган. Бу маиший ҳолат сифатида баҳоланган.

Прокуратура ушбу автомобиль ёқиб юборилишида гумондор сифатида 2 шахсни қўлга олган.