Ёш хакер Шри-Ланка президентининг сайтига бузиб кириб, ундан имтиҳонларни кечиктиришини талаб қилди

Жамият 29 Август 2016 3945

Шри-Ланка полицияси 29 август мамлакат раҳбари Майтрипала Сирисенанинг сайтини бузиб кирган ва у ерда битирув имтиҳонларини кечиктиришга чақирувчи хабар қолдирган  17 ёшли ўсмирни  қўлга олди, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

"Биз хакернинг ҳужумларини кузатдик ва бу кузатув унинг Кадуганаввадаги уйига боришимизга сабабчи бўлди. Сайт дам олиш куни ҳужумдан сўнг ишламай қолди", — дейди маҳаллий полиция вакили.
Хакер сайтнинг асосий саҳифасини ўчириб юборган ва унинг ўрнига сайтда мамлакат раҳбаридан мактаблардаги якуний имтиҳон кунини кечиктиришини ёки истеъфога чиқишини талаб қилувчи хабар қолдирган. 

Исми ошкор этилмаган ўсмир компьютер ёрдамида амалга оширган жинояти учун ҳибсга олинди. Хабар қилинишича, уни  300 минг рупий (2000 доллар) миқдорида жарима, шунингдек, 3 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Душанба куни Шри-Ланка президентининг расмий сайти қайта ишга туширилди. 

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар