Иккита вертолёт осмонда дунёдаги энг катта кинотеатрни ташкил қилди

Lifestyle 29 Август 2016 7709

MTV канали MTV Video Music Awards маросими рекламаси учун Нью-Йорк осмонида дунёдаги энг катта проекцион тизимни ташкил қилди. 

Акцияда иккита вертолёт иштирок этди: улардан бирига улкан мато (энг қисқа жойида энига 75 метр) маҳкамланди. Бу матога иккинчи вертолёт тасвир проекциясини туширган. Таққослаш учун, АҚШдаги автомобиль кинотеатрларида бу экрандан 4 маротаба кичикроқ экранлар ишлатилади.

Жаҳон рекордини бундай реклама турларига ихтисослашган Branding By Air компанияси ўрнатди. Компания вакилларининг айтишича, буни амалга ошириш учун уларга икки йил талаб қилинган. Одатдаги баннер тунги шаҳар фонида кўринмаслиги сабабли проекцион тизимни қўллашга қарор қилинган.

Реклама акцияси учун аэродинамик қувурда кўплаб синовлар ўтказилди: компанияда матонинг идеал шакли қидирилган. Экраннинг ўзи бир нечта бўлак матодан тикилган бўлган. Унинг юқори қисмида ҳаво чўнтаклари, пастида эса махсус юклар маҳкамланган бўлган: бу деталлар матонинг ҳаводаги ҳаракатини стабил қилишга имкон берган.

Проекцион тизим 4К-проекторлардан ташкил топган бўлиб, улар экрандан 60 метр узоқликда жойлашган бўлган. 

Ишлатилган қурилмалар шунчалик оғир бўлганки, уни фақатгина ҳарбий вертолёт кўтара олган.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар