Москвадаги босмахонада содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган Қирғизистоннинг 4 нафар фуқаросининг жасадлари бўлган самолёт Бишкек аэропортида мамлакат президенти ва вазирлар маҳкамаси вакиллари томонидан кутиб олинди.   

Ёнғин 27 августда Москва шимолида эрталаб содир бўлган. Ёнғинда ҳаммаси бўлиб 17 киши –  14 нафар қирғизистонлик ва 3 нафар россиялик ҳалок бўлган. Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, барча ҳалок бўлганлар аёллар бўлиб, уларнинг кўпчилиги 18-25 ёшда бўлган. Айни вақтда Москва шифохоналарида Қирғизистоннинг яна 3 нафар фуқароси қолмоқда.   

Аввалроқ 10 нафар қирғизистонлик жасади бўлган самолёт Ўшда қўнган эди. 

Бишкекда самолётни мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев маъмурияти раҳбари Фарид Ниёзов ва ҳукумат вакиллари кутиб олди. 

Маълум қилинишича, Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳалок бўлганларни туғилиб ўсган юртларига етказиш учун махсус машиналар ажратган.