Москвалик Евгенийнинг ҳикоя қилишича, унга машинасини сояси билан адаштириб, жарима тўлов чекини юборишган. Йўл ҳаракати қоидабузарлигини суратга олувчи камера тақдим этган суратларга «Говорит Москва» радиостанцияси эътибор қаратган.

“Менга жарима келди. Бир очиб қарай-чи, нима экан деган мақсадда, суратга тикилдим, аммо тушуна олмадим. Кўринишидан, камералар машинамиз сояси ҳуқуқбузарлик қилгани учун ҳам бизларни жаримага тортишни хоҳламоқда, шекилли. Қисқаси, шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси сайтига кириб, жаримани қайтариб юбордим. Жавобни кутаяпман”, -деган Евгений. 

Суратнинг оригинали жойланган drive2.ru портали фойдаланувчилари Евгенийга ҳазил қилиб, шаҳарда қоқ туш вақтида ҳаракатланишни тавсия қилган. Ахир, бу вақтда соя деярли бўлмайди.