Бугунги кунга келиб, қароқчилик муаммосини ўрганиш билан шуғулланувчи Oceans Beyond Piracy ташкилоти ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Гвинея кўрфази кемачилик учун энг таҳдидли жойга айланган. Time журнали Chatham House ҳисоботига таянган ҳолда ёзишича, қароқчилик туфайли Нигерия ҳукумати кунига 400 минг баррель нефтни йўқотади. Шу билан, ушбу мамлакат ойига 1,5 млрд долларни бой бермоқда. 

XX аср охирларига келиб, жаҳон нефть нархлари кўтарилиши ва Нигер дарёси қуйи қисмида нефть қазиб олишнинг ривожланиши қора олтин можаросини келтириб чиқарди. Бир томонда игбо ва ижо қабилалари иккинчи томондаги атроф-муҳит ислосланишига эътибор бермаган нефть компанияларига қарши курашни авж олдиришди. Натижада, норозилик кайфиятидаги ҳаракатлар ва гуруҳлар пайдо бўлиб, улар ўз норозиликларини тинч усуллар ёрдамида изҳор қилишди. 

Бироқ, 2000-йиллар ўрталарига келиб, дарё дельтасида бир нечта ҳарбийлашган тузилмалар пайдо бўлди. Улар нефть конларига қуролли ҳужум қилиш билан шуғулланиб келишмоқда.