Нозиктаъб инсонлар дидига мос гиламлар Bazaar Carpet дўконларида (фотогалерея)

Lifestyle 29 Август 2016 18960
Суратлар: Bazaar Carpet

Хона интерьерига мослаб танланган сифатли гилам ҳар доим нафақат хонадон эгасининг, балки унга ташриф буюрган меҳмонларнинг ҳам баҳри дилини очиб, унга ўзгача кўрк бағишлайди. 
Тошкент шаҳрининг марказий туманларида жойлашган Bazaar Carpet дўконлари сизга айнан шундай, ўзининг дастлабки чиройини йўқотмай, йиллар давомида беминнат хизмат қилувчи гилам харид қилишингизга ёрдам беради.

Ушбу дўконларда Туркия, Эрон, Германия, Ҳиндистон, Непал, Бразилия ва бошқа давлатлардан келтирилган, дунё тан олган халқаро брендларнинг асл гилам маҳсулотларини топишингиз мумкин.
Тошкент шаҳрида 10 йилдан ортиқ фаолият юритиб келаётган Bazaar Carpet дўконларида ҳар қандай нозиктаъб инсон ҳам 10 000 хил, турли-туман гиламлар орасидан ўз дидига мос гиламни топиши аниқ.

Шу билан бир қаторда дўкон ходимлари ўзларининг узоқ йиллар давомида тўпланган тажрибаларига асосланиб сизга тўғри танлов қабул қилишингизда кўмаклашадилар ва харид қилган гиламингизни яхши сақлаш борасидаги маслаҳатларини аямайдилар.


Зеро, Bazaar Carpet дўконидан харид қилинган ҳар қандай гилам маҳсулоти сифатига кафолат берилади. 

Сизга қулай вақтда хонадонингизга ташриф буюриб, ўлчамларни олиш, гиламни етказиб бериш, гилам хонангизга тўғри келмаган ҳолатда, уни алмаштириб бериш хизматлари эса мутлақо бепул. 
Бундан ташқари, айни вақтда барча Bazaar Carpet дўконларида модерн услубидаги гиламларга 50% гача чегирмалар мавжуд.

Куз мавсумида эса хилма-хил сара гиламларнинг янги коллекцияси тақдим этилиши кутилмоқда.

Айтганча, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз — Республикамиз Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Bazaar Carpet дўконларида ишончли харидорлар учун махсус хизмат тури ташкил этилган. Бу акция ёрдамида харидор ўзига маъқул гиламни кредит асосида харид қилиши мумкин.

Ушбу кредитнинг қулай томони шундаки бунда ҳеч қандай фоизлар йўқ. Харидор ўзининг паспорт нусхасини дўкон менежерларига топшириб, дўкон билан шартнома тузса кифоя.
Қилинган хариднинг қийматидан келиб чиқиб, харидор маълум миқдордаги бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини эса 3-4 ой мобайнида бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлади. 

Шошилинг, бундай яхши имкониятларни қўлдан бой берманг! Bazaar Carpet дўконидан бир маротаба гилам харид қилиб, унинг доимий мижозига айланишингизга шубҳа йўқ! 

Манзиллар:
 Тошкент шаҳри, Кичик Халқа йўли. Мўлжал: Korzinka.uz (Аэропорт);
 Тошкент шаҳри, Марказ-5, Абдулла Қодирий кўчаси, 38-а уй. Мўлжал: Central кафеси рўпарасида;
 Тошкент шаҳри, Чехов кўчаси, 4-уй. Мўлжал: Perfectum Mobile алоқа оператори бош офиси.

Телефонлар:
 850 08 08 
 840 08 08
 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кўпроқ янгиликлар