Россия президенти Владимир Путин Туркияга Россия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашувини кўргани бормоқчи эмас, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.  

"Йўқ, масофадан туриб мухлислик қиламиз", деб айтди Песков.

Аввалроқ Путин Туркияга 31 августда икки давлат терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига бориши маълум қилинганди. Учрашув Анталияда бўлиб ўтади.