Россия паралимпиячиларига тегишли лицензиялар АҚШ паралимпиячиларига берилди

Спорт 29 Август 2016 10181

АҚШ Паралимпия терма жамоасининг 22 нафар паралимпиячиси Россия терма жамоаси Рио-де-Жанейро Паралимпиадасидан четлатилгандан кейин россияликларга тегишли 22 квотани олди. Энди АҚШ терма жамоаси Риога 289 паралимпиячини юбориши мумкин.

Россия Паралимпия терма жамоаси Риода 267 спортчи билан иштирок этиши керак эди. Энди уларнинг квоталари бошқа давлатлар ўртасида тақсимланади. 

18 августда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази чоп этган ижтимоий тадқиқот натижаларида 63 фоиз россияликлар ўз ҳамюртларининг Паралимпиададан четлатилишларини "сиёсий буюртма" деб ҳисоблашлари маълум бўлган.

 

Кўпроқ янгиликлар