Россияда 2007 йилги йил ўқитувчиси баҳоларни сохталаштиришга қарши чиққани учун ҳайдалди

Жамият 29 Август 2016 5249

Россия таълимининг фахрий ходими, "Йил ўқитувчиси-2007" танловининг мутлақ ғолиби, «Династия» жамғармасининг энг яхши ўқитувчилари танловида «Ёш ўқитувчи» номинацияси ғолиби бўлган Дмитрий Гушин ўқувчилар баҳосини сохталаштиришдан бош тортгани учун ишдан бўшатиб юборилди. Бу ҳақида «Комсомольская Правда» нашри хабар берди.

Император Александр II номидаги Петергоф гимназиясининг информатика фани ўқитувчиси    Дмитрий Гушин журналда мактаб директори томонидан тўғирланган "икки"ларни пайқаб қолиб, бунга қарши чиққани учун ишдан ҳайдалган. 

Унинг сўзларига кўра, Таълим қўмитаси бепарво ўқувчиларнинг баҳоларини тўғрилашга буйруқ берган, мактаб директори эса ўзининг «мавқели вазифа»ларини ҳал этган. Бу ҳақида Дмитрий Гушин ўзининг фейсбукдаги саҳифасида керакли суратлар билан маълум қилган.  

"Майнинг охирида мен гимназия директори Г. А. Никитина синф раҳбарлари билан келишган ҳолда чорак, ярим йиллик, якуний баҳоларни журнални ўчирган ҳолда тўғирлашганини сезиб қолдим. Айрим ёзувлар остида директор ўз имзоси ва таълим муассасасининг муҳрини  қўйган. Директор ўқитувчиларга баҳоларни сохталаштиришни баҳор ойида мактабда текширув ўтказиб, паст кўрсаткични бартараф этишни талаб қилган Таълим қўмитаси вакили буюрганини айтган. Албатта, барчага маълумки, Таълим қўмитаси баҳоларни қалбакилаштиришга буйруқ бермаган, бироқ директор билан муносабатларни ҳам бузишни истамайди. Директор оммавий фирибгарликни ташкиллаштирадиган гимназияда тўғридан-тўғри ёки билвосита иштирок этиш — бу ўз виждонинга қарши боришдир", - дейди Дмитрий Гушин.

Гушин сўзларига кўра, у жим ўтирмади ва директорга давлат мактаби —  «хусусий бозор» эмаслигини ва болаларни ҳужжатлар қалбакилаштиришга ўргатиш номақбул иш эканлигини айтди. Бундан ташқари, ўқитувчи 31 май куни «ВКонтакте»даги саҳифасида исмларни ошкор қилмай, директор медаль олувчи ўқувчилар баҳоларини сохталаштираётганини маълум қилган.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 7114 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17844 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 14314 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 2135 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 2021 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 3457 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 1263 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 9124 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 3450 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1959 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар