Samsung Electronics Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

Технология 29 Август 2016 3963

Ёшлар ташаббуслари маркази нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамда Samsung Electronics Co.LTD'нинг  Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Унга кўра, ҳар икки ташкилот ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишади. 

Шунингдек, «Intellect2all» республика танлови доирасида жорий йилнинг куз ойларида Samsung Electronics инженерлари томонидан лойиҳа иштирокчилари учун маҳорат дарслари ташкил этиш кўзда тутилган. 

«Intellect2All-2016» барча финалчилари  Samsung Employee Volunteer Program таълим дастурига кўра, компания ходимларининг илғор тажрибасини ўрганиб чиқиш имкониятига эга бўлишади.  

Қайд этиб ўтиш керакки, НEVP – бу  Samsung Electronics'нинг глобал лойиҳаси бўлиб, 2010 йилдан амалга ошириб келинади. Ҳозирги кунгача мамлакатимизнинг кўплаб йигит-қизлари ушбу таълим дастури асосида ўз малакаларини оширишга муваффақ бўлишди. 

Жорий йилда «Intellect2All» танловининг финалига 15  ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар йўл олдилар. Танлов мамлакатимизнинг 7 ҳудудида 18 майдан 30 июнга қадар ўтказилди.  Танловнинг финал босқичи жорий йил ICTWEEK Uzbekistan-2016 ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади. Танловнинг мукофот пули 30 миллион сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Intellect2All» лойиҳаси Ёшлар ташаббуслари маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  томонидан ташкил этилиб, ахборот технологиялари соҳасидаги энг яхши лойиҳаларни саралаб топиш ҳамда ушбу йўналишда фаолият юритаётган ёшларни қуллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар