Саудия Арабистонида 28 августда снаряд портлаши оқибатида 2 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик мудофааси бошқармаси маълум қилди

"Яман ҳудудидан отилган жанговар снаряд Саудия Арабистони фуқароси уйига теккан. Оқибатда икки қизча ҳалок бўлган, бир оиланинг 5 аъзоси жароҳат олган", дейилмоқда хабарда. Маълум қилинишича, воқеа Нажран вилоятида юз берган. 

Шунга ўхшаш воқеа 27 августда ҳам юз берган. Ўшанда бир бола ҳалок бўлган, яна бир бола жароҳат олган.