Ўзбекистон 2017-йил 1-январдан иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтади. Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаш негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлашини жорий қилади.

Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида, статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат тоифалаш стандартидан фойдаланиши мажбурийдир.

Юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни сақловчи ва улар билан ишловчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичидан фойдаланишини йўлга қўйиш учун, у “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотлари ва классификаторлари регистрига киритилади.

Ушбу қарор 2017-йил 1-январдан кучга киради.