Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари 1 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 12та нуқтасида ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 июлидаги 122-ф-сонли фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан 2016 йил 1 сентябрь куни соат 11:00дан 18:00гача пойтахтдаги хиёбон ва истироҳат боғларида бўлиб ўтадиган халқ сайили ҳамда байрам тадбирлари режаси тасдиқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимияти сайтида маълум қилинган.

Қуйида байрам маросимлари ўтказиладиган ҳудудлар келтирилган

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи;
Абдулла Қодирий номидаги боғ;
Бобур номидаги боғ;
Мирзо Улуғбек номидаги боғ;
Фурқат номидаги боғ;
Ғафур Ғулом номидаги боғ;
Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдон;
Ўзбекистон Давлат цирки олдидаги майдон;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази олдидаги майдон;
«Бахт диёр» гузари олдидаги майдон;
«Локомотив» маданият ва истироҳат боғи;
«Қуёшча нури» маданият ва истироҳат боғи.