Ўзбекистонда 31 август, чоршанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим ҳудудларда шамолнинг тезлиги кучайиши мумкин.

«Ўзгидромет» маркази томонидан хабар қилинишича, 31 августга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10…+15 даража, Тошкент шаҳрида +16…+18 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +21 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +22 даражагача илиқ бўлади.

Чоршанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +22…+27 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +27…+32 даража, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +36 даража, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +37 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарёда +38 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

31 августга ўтар кечаси ва 31 август куни Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудида шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин.