АҚШ ҳукумати ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири, Тожикистон ички ишлар вазирлиги собиқ раҳбари Гулмурод Халимовнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотга мукофот пули эълон қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, АҚШ террорчи ҳақидаги маълумотга 3 млн доллар таклиф қилган.

"Халимов – Тожикистон махсус кучларининг собиқ полковниги, полиция раҳбари ва ҳарбий снайпер. У Тожикистон ички ишлар вазирлиги полиция махсус кучлари қўмондони бўлган. Ҳозирда у ИШИД аъзоси ва жангариларни ёллаш билан шуғулланади", дейилмоқда хабарда.