АҚШлик сиёсатчи Жон Маккейн 80 ёшини нишонлади

Жамият 30 Август 2016 2921

АҚШлик сиёсатчи Жон Маккейн мураккаб праймеризлар ва ноябрдаги янада мураккаброқ сайловлар арафасида, 29 августда 80 ёшини нишонлади. Маккейн АҚШ сенатига олтинчи маротаба олти йиллик муддатга сайланишга умид қилмоқда.

30 августда Маккейн Аризонада праймеризда иштирок этади, унда сиёсатчига Келли Уорд рақиблик қилади. Маълумотларга кўра, сўровномалар натижасига кўра, Маккейн Уордни анча катта фарқ билан ортда қолдирмоқда, бироқ Уорд уни пенсияга жўнатмоқчи. 

"Жон Маккейн ўз ишини яхши бажара олмаяпти. У заиф бўлиб қолган. У қариб қолди. Унга бахтли туғилган кун тилаб қоламан. Душанба куни у 80 ёшга тўлади ва мен унга туғилган кунига энг яхши совға – пенсия туҳфа қилмоқчиман", деб айтди Уорд.

Маккейн праймеризда ютса, 8 ноябрдаги умумий сайловларда вакиллар палатаси депутати Энн Киркпатрик билан курашиши керак бўлади.

Маккейн АҚШнинг энг тажрибали сенаторларидан ҳисобланади, у Россияга қарши қарашлари билан танилган. У биринчи бор 1987 йил сенатор этиб сайланган. 2008 йилда Республикачилар партиясидан президентлик сайловларида иштирок этган, бироқ Барак Обамага ютқазиб қўйган. 

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35426 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74449 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11176 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139581 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 62 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 878 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 542 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 641 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар