Боливияда чақмоқ уришдан бир вақтда 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ЭФЭ ахборот агентлиги.  

Воқеа Бени департаментидаги Сан-Лоренсо шаҳрида юз берди. Бир гуруҳ одамлар ёмон об-ҳаво шароитидан қочиб омборга беркинган, чақмоқ айнан унга келиб урилган.

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар балоғатга етмаган бола бўлган. Бир кекса одам жароҳатланган, у шифохонага етказилган.