АҚШнинг Флорида суди олдида Уэст-Палм-Бич шаҳридан бўлган Владимир Путин исмли кимса жавоб берди, деб хабар бермоқда CBS12.

Таъкидланишича, у Publix супермаркетида дўкон ходимларига бақиргани ҳақидаги хабарлардан кейин ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, дўкон бошқарувчилари Путинни дўкондан олиб чиқишмоқчи бўлган, бироқ у буни қилишдан бош тортган. 

Таъкидланишича, Путинга дўконга ноқонуний кириш ва полиция ходимига бўйсунишдан бош тортиш бўйича айблов эълон қилинган.