Фотогалерея: Паралимпиячиларни Бразилияга кузатиш маросими ўтказилди

Спорт 30 Август 2016 9579
«Газета.uz»

30 август куни эрта тонгда Ўзбекистон миллий термаси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XV Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилияга жўнаб кетди. «Тошкент» халқаро аэропортида паралимпиячиларни кузатишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. «Газета.uz» маросимдан фоторепортаж тайёрлаган.

Ўзбекистоннинг 32 паралимпиячиси спортнинг беш тури — дзюдо, енгил атлетика, сузиш, ўқ отиш ва пауэрлифтинг бўйича медаллар учун кураш олиб боради. Делегация аъзоларининг энг катта қисми — 12 нафари енгил атлетика (найза отиш, ядро улоқтириш ва югуриш) бўйича иштирок этади.

Терма жамоа таркибидан таниқли атлетлар билан бир қаторда жуда ёш, спортда илк бор катта мусобақаларда иштирок этаётганлар бор.

«Барча жамоанинг кайфияти ажойиб даражада, — деди ядро улоқтириш бўйича 2014 йилги Осиё ўйинлари чемпиони Мавлон Ҳайдаров. — Барчамиз энг яхши натижаларни намоён этиш ва имкон қадар кўпроқ медалларни қўлга киритишга тайёрмиз. Олимпиячиларимизнинг Бразилиядаги ғалабалари иштиёқимизни кўтаришга ёрдам берди».

Пойтахт аэропортида паралимпиячиларни кузатиш учун кўплаб расмий шахслар: бош вазир ўринбосари Мажит Каримов, Миллий авиакомпания бош директори Валерий Тян, Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, спортчиларнинг қариндош ва яқинлари ташриф буюрди.

 

 

 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар