Генерал: АҚШ Арктика минтақасида Россиядан анча ортда қолмоқда

Жаҳон 30 Август 2016 8437

АҚШ Арктикани ўзлаштиришга тайёргарлик борасида Россиядан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Америка генерали Пол Сельванинг фикрича, айни шу минтақа глобал рақобатнинг навбатдаги майдони бўлади, деб ёзади Business Insider.

Арктика музликларининг эриши янги транспорт йўналишларини очиш баробарида жаҳоннинг шу пайтга қадар аниқланмаган нефть ва табиий газ захираларининг 22 фоизини ўзлаштириш имконини тақдим этади. Бироқ, Россия янги имкониятлардан фаол равишда фойдаланаётган бир вақтда, АҚШнинг бу минтақадаги иштироки унчалик ҳам сезиларли кўзга ташланмаяпти. 

"Биз, Арктикада қандайдир кўринишда пайдо бўлиш бўйича жисмоний имкониятларга эга эмасмиз. Биз бунга жиддий эътибор беришимиз керак", — деган Сельва.

Мақолада қайд этилишича, бугунги кунда Россия ихтиёрида 20дан ортиқ музёрар кемалар мавжуд, АҚШда эса атиги иккита шундай кема бор. 

"Бизга, биттами... ўн иккитами... нечта музёрар кемалар зарурлигини мутахассислар ҳал қилишсин. Бироқ, стратегик нуқта-и назардан олиб қараганда, Арктикадаги ўзгаришлар жараёнини тушуниш ва бошқариш, кузатув олиб бориш имкониятига эга бўлиш бизнинг манфаатларимиз, шунингдек, Арктика билан чегарадош мамлакатлар, хусусан Россия манфаатлари доирасига киради. Тўғри, музёрарлар масалани ҳал қилмайди, бироқ, улар мазкур муаммони ҳал этишнинг бир қисми бўлиши мумкин", — дея таъкидлаган Америка генерали. 

Шунга қарамай, дейилади мақолада, сўнгги вақтларда бу борада кўп нарса ўзгаргани йўқ. 

Бир йилгина муқаддам, АҚШ соҳил қўриқлаш хизмати коменданти Пол Цукунфт, "АҚШ Россия бўлган лигада эмас. АҚШ умуман бу ўйинда эмас", деган эди. 


 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар