Қирғизистон меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган қирғизистонликлар фарзандларига ҳар ойлик махсус стипендия ажратиш учун имкон топди.

Ёнғин 27 августда Москвадаги босмахонада содир бўлган. Ёнғинда 14 нафар қирғизистонлик аёл ҳалок бўлган. 

"Қирғизистон меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган қирғизистонлик аёллар фарзандларига ёрдам бера оладиган ҳомийларни топди. Бутунжаҳон ёшлар ассамблеяси ёрдам кўрсатади. Фарзанди 12 ёшга тўлмаган марҳумаларнинг болаларига балоғатга етгунларича ҳар ой 1,7 минг сўм миқдорида стипендия тўланади", деб маълум қилинди хабарда. Вазирлик шунингдек марҳумаларнинг етим қолган фарзандларига кийим-кечак ва мактаб анжомлари билан гуманитар ёрдам кўрсатилишини айтди.

Бундан ташқари, вазирликнинг ижтимоий ривожланиш бошқармасида етим қолган болалар устидан васийликни расмийлаштиришда максимал ёрдам кўрсатилиши айтилди.

Маълум қилинишича, марҳумалар ортидан 7 нафар ёш бола қолган.