Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков Хитой элчихонасида юз берган портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

"Ҳалок бўлган - худкуш террорчи. Элчихона қўриқчилари жароҳатланган. Улар Қирғизистон фуқаролари", дея Разаковнинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Номълум шахс Бишкекдаги Хитой элчихонаси дарвозасини бузиб кирмоқчи бўлган ва автомобилни портлатган. Ҳужум оқибатида жароҳатланган 2 киши шифохонага ётқизилган.