«Фалькон» хусусий қўриқлаш фирмаси ходимлари Миср аэропортларида фаолият юрита бошлайди. Улар биринчи бўлиб Шарм-аш-Шайх аэропортида иш бошлашади. Кейинроқ, Қоҳира ва Ҳургада аэропортларида ҳам қўриқчилик қилишади. 

«Биз янги ускуналар харид қилдик, тизимларнинг ўзлари ҳам янгиланди. Ўйлаймизки, буларнинг бари самара беради», — дея қўриқлаш ташкилоти вакили Илхомий аз Заят сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги. 

«Фалькон» ходимлари йўловчилар ва юкларни текшириш ишларини бажаришади. 

Миср фуқаро авиацияси вазирлиги хабар қилганидек, Россия талаби билан Миср аэропортларида кузатув видеокамералари ва биометрик ускуналар ўрнатилади.