АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан 4 сентябрда учрашади. Бу ҳақда Обама ёрдамчиси Бен Родс маълум қилди. 

Таъкидланишича, учрашув Пекинда бўлиб ўтади. Родснинг айтишича, президентлар Туркиядаги вазиятни, Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши курашишни ҳамда Суриядаги вазият ва муҳожирлар инқирозини муҳокама қилмоқчилар. 

Обама ва Эрдўған Пекинга G20 саммитида иштирок этиш учун келадилар.