Toyota япон автоконцерни Япония шимоли-шарқидаги заводларини ҳудудга келаётган "Лайонрок" тўфони сабабли вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда компания баёнотида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, концерннинг Иватэ ва Мияги префектураларидаги иши тўхтатилмоқда.

Япониянинг шимоли-шарқидаги 110 та ички авиарейснинг бекор қилиниши ва электр узатиш линияларининг катта миқдорда узилишига олиб келган "Лайонрок" тўфони япон оролларига 30 август кечки вақтга яқин етиб келиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтада Японияга "Миндуль" тўфони ёпирилганди, унинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 60 дан кўпроқ киши жароҳат олганди. Кучли ёмғирлар туфайли автомобиль ва темир йўл транспорти ҳаракати бузилганди, 400 га яқин авиарейс бекор қилинганди.