Украинадаги ҳар бир таълим муассасаси 1 сентябрь байрамини қандай ўтказишни мустақил равишда танлаши мумкин. Бу ҳақида Киев шаҳар давлат маъмуриятининг Таълим ва илм-фан департаменти маълум қилди.

Унга кўра, “эскилик сарқитидан қутулиш” муносабати билан тадбирнинг қаерда ва қандай ўтказилишини мактаб раҳбарияти мустақил равишда белгилайди. 

“Биз совет ўтмишининг сарқитларидан қутулишга ва 1 сентябрь байрамини қандай ўтказишни мактабларнинг ўзига ҳавола қилишга ҳаракат қилмоқдамиз”, - дейди Киев шаҳар давлат маъмурияти раҳбари ўринбосари Анна Старостенко.