US Open мусобақасида иштирок этаётган француз теннисчиси Гаэль Монфисга ўйин вақтини кўрсатиб турувчи электрон табло тушиб кетди. Ҳодиса акс этган видеолавҳаларни 29-август куни Federico Coppini ўзининг YouTube каналига жойлаган.

Француз теннис устаси мусобақанинг биринчи босқичида Люксембург вакили Жиль Мюллерни 6:4, 6:2, 7:6 (7:5) ҳисобида доғда қолдирган эди. Ушбу баҳснинг иккинчи сети бошида Монфис қийин тўпни тўсиқлар ёнида қайтаришга уринган ва оёғи билан табло устунини туртиб юборган. Теннисчи чап беришга улгургани боис, катта экран унинг оёғига бироз теккан. 

«Ўйинга берилган вақтда, ҳеч нарсани ҳис қилмайсан. Шунчаки сакрайсан. Мен деворни кўрдим, омадим ҳам чопди. Бироз оғриди, лекин мен осон қутилдим. Табло менинг тўпиғимга тушиши мумкин эди», — деган Монфис ATP расмий сайтига берган интервьюсида.,